Кириш Регистрация

«UZ Football Awards»-2021. Рўзиқул Бердиев — йилнинг энг яхши мураббийи!

Баҳо:
+ | -

Айни пайтда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг йил лауреатларини тақдирлашга қаратилган «UZ Football Awards» маросими бўлиб ўтмоқда. Ҳозиргина Ўзбекистоннинг 2021 йилдаги энг яхши мураббийи номи эълон қилинди.

Жорий мавсумда мураббийлар ўртасидаги рақобат ҳам юқори бўлди. Хусусан, кучли учликдан ўрин олган ҳар бир номзод ўз жамоаси билан биргаликда нафақат чиройли ўйинлар, балки ирода ҳам кўрсата олди. Хусусан, Улуғбек Бақоев қўл остидаги «Сўғдиёна» клуби мавсум якунида АГМК, «Насаф» ва «Бунёдкор» каби рақобатчиларни ортда қолдириб, кумуш медалларга эга чиқди. Рўзиқул Бердиев бошқарувидаги «Насаф» клуби ОФК кубогининг финалигача етиб борди, мамлакат кубогининг ғолибига айланди. Тимур Кападзе Ўзбекистон U-23 терма жамоаси билан ишончли ўйинлар ўтказди, «Олимпик» билан биргаликда эса Суперлига йўлланмасини қўлга киритди.

Журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномага кўра, «Насаф» клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев «Йилнинг энг яхши мураббийи» совринига муносиб деб топилди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 15:36, 25.12.2021.
Ўқилди: 3080 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [12301]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3540]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [3278]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3187]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2665]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2509]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2377]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2218]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2030]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1888]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.