"Лилль" футболчиси Ренато Санчеш январь ойида жамоани тарк этишига ишора қилди. У ўз интервьюсида шундай дейди:
"Менга "Милан" ёки "Арсенал" қизиқаётган бўлиши мумкин. Буни аниқ билмайман. Мен бу ҳақида агентим билан гаплашиб олдим. Агар менга мос таклиф берилса, мен бунга тайёр бўламан. "Милан" дейсизми? Ҳа, тўғри бу клуб катта тарихга эга. Классик жамоа. Менга ёқади. Аммо ҳозир бу ҳақида айта олмайман. Лекин мен ҳаммасига тайёрлигимни биламан. Биз таклифларга жиддий ёндошиб, энг яхшисини танлаб оламиз".
Эслатиб ўтамиз, Санчешга "Бавария" ҳамда "Барселона" ҳам қизиқиш билдирган эди.