Туриннинг "Ювентус" клуби ПСЖ ҳужумчиси Мауро Икардини ўз сафига қўшиб олиш учун қаттиқ бел боғлаганди.
L’Equipe нашрининг тарқатган маълумотига қараганда, "Ювентус" раҳбарияти парижликлар билан аргентиналик футболчининг трансфери борасида келиша олмади. Манбанинг ёзишига қараганда, "ПСЖ" талаб қилган маблағ "Ювентус"ни шошириб қўйган ва музокараларни якунлашга қарор қилган.
Аввалига "Ювентус" Икардига ўз ярим ҳимоячиси Артур Мелони алмаштирмоқчи бўлганди, бироқ, "ПСЖ" бу таклифга рад жавоб бериб, ижара шартномаси якунига етгач, Икардининг трансферини тўлалигича сотиб олиб борасида таклиф юборди.
«ПСЖ» аргентиналик футболчини 30 миллион еврога сотмоқчи, «Ювентус» эса 28 ёшли футболчи учун бундай маблағ сарф қилиш ниятида эмас.