«Ювентус» январь ойидаги трансферлар ойнасида янги ҳужумчи сотиб олишни режалаштирмоқда.
Турин клуби бир нечта вариантлар ичидан «Марсел» ҳужумчиси Аркадиуш Милик номзодига қайтди.
2020 йилнинг ёзида «бьянконери» раҳбарияти «Наполи»да ўйнаганидаёқ полякни қўлга киритишга ҳаракат қилган эди.
Кейинчалик Милик Неаполда қолди, аммо январда уни «Марсел» ижарага олди. Ҳужумчи Лига 1нинг жорий мавсумида 10 та ўйинда майдонга тушиб, атиги 1 та гол урди.