Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Фарҳод Тоҳиров «Андижон» машғулотларига қўшилди

Баҳо:
+ | -

«Бургутлар» янги мавсум учун 3+1 легионерлар лимитидан тўлиқ фойдаланганидан хабарингиз бор. Фақатгина тожикистонлик истеъдодли ҳужумчи Фарҳод Тоҳировнинг янги жамоасига қўшилиши бироз сурилаётганди.

Негаки, Тожикистон миллий терма жамоасининг аъзоси ҳисобланган футболчи ЖЧ-2014 саралаш баҳсларидан кейин терма жамоа билан бирга Непалда ташкил этилган Чақириқ Кубогида иштирок этди. Таъкидлаш жоизки, Тоҳиров ўз жамоаси билан мусобақанинг гуруҳ босқичидан чиқа олмади.

Кеча кечқурун клуб қароргоҳига етиб келган тожикистонлик футболчи бугундан бошлаб машғулотларга киришади. Бу ҳақда "Burgutlar.com" интернет нашри хабар тарқатмоқда.

Манбада маълум қилинишича, биринчи турда «Металлург» билан учрашувнинг иккинчи бўлимида жароҳат олиб майдонни тарк этган литвалик Тадас Гражюнас кеча жамоадошлари билан биргаликда машғулотларга киришган. Жароҳати туфайли майдонга туша олмаётган Александр Половков ва Лочин Солиев аста-секин соғаймоқдалар. Расул Раҳмонов эса асосий таркиб билан тайёргарлик олиб бормоқда. Раҳмоновнинг тез орада яна майдонда қайтиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2-турда "Андижон" Бухоронинг "Бухоро" клубини қабул қилади. Мазкур жамоаларнинг ёшлар таркиби учрашуви 23 март куни Шўрбулоқдаги «Ихтисослаштирилган футбол мактаб интернати» стадионида соат 15.00да бошланса, 24 март кунги ўйин 15.30да бошланади.

Манба: www.burgutlar.com
Киритилди: 08:08, 22.03.2012.
Ўқилди: 7865 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.