Кириш Регистрация
13/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Райо Вальекано
13/09 00:00 Сандерленд 0-2 Арсенал
13/09 17:00 Сельта 1-1 Малага
13/09 18:00 Ковентри Сити 0-5 Брайтон
13/09 18:00 Лечче 3-2 Монца
13/09 19:15 Леванте 2-4 Барселона
13/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-1 Манчестер Сити
13/09 21:00 Наполи 1-0 Болонья
13/09 21:30 Хетафе 1-1 Депортиво
13/09 23:45 Сассуоло 3-2 Ювентус
14/09 00:00 Реал Сосьедад 0-3 Атлетико
14/09 18:45 Нефтчи 1-0 Ал-Қува ал-Жавия
14/09 21:00 Шабаб ал-Аҳли - Трактор
14/09 21:00 Аш-Шамол - Ал-Иттиҳод
14/09 23:15 Ал-Аҳли (СА) - Пахтакор
14/09 23:15 Ал-Қодисия - Ал-Васл
14/09 23:15 Истиқлол - Ас-Садд
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен - Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака - Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс - Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури - Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан - Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим - Бурирам Юнайтед
15/09 21:00 Ал-Айн - Ан-Наср (СА)
15/09 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ғарафа

Улуғбек Бақоев: "Тобол"га қарши алоҳида кайфиятда тушмадим"

Баҳо:
+ | -

"Бакоевнинг бир ўзи бизнинг уч ҳужумчимиздан кўп иш қилди", деди Павлодарда мағлубиятга учраган "Тобол" бош мураббийи Вячеслав Грозний.

Қозоғистон чемпионати 2-турининг марказий учрашуви Павлодарнинг "Иртиш" клуби Қустанойнинг "Тобол" клубини 4:1 ҳисобида тор-мор этди. Улуғбек Бақоев ўзининг собиқ жамоаси "Тобол" дарвозасига иккита гол киритди. Улуғбек ушбу жамоа билан 2010 йилда олтин медаль соҳиби бўлган эди.

- "Тобол"га қарши махсус руҳий тайёргарлик кўрмадим, - дейди ўйиндан кейин Бақоев. - Биз шунчаки асосий рақибимизни ютишни истадик.Менинг иккита гол киритишим - шунчаки рўй берди, холос.

- Сиз охирги марта ўтган мавсумда "Жетису" сафида гол урган эдингиз, қишда эса "Дубай клуб"ида тўп кирита олмадингиз. Нима деб ўйлайсиз, гол "қурғоқчлиги" ортда қолдими?

- Гол урганимда ўзимга бўлган ишонч пайдо бўлади, дарров қонимда адреналиннинг таниш ҳисини сездим. Амирликларда ўтган кунларимни эслагим келмайди, ҳатто бу менга фойдали тажриба вазифасини ўтаган бўлса ҳам.

- Янги мавсумда нечта гол урмоқчисиз?
- Охирги йилларда 15тадан кам гол урмагандим. Орқага қадам ташламаслик учун ўз имкониятларимни 100 фоиз ишга солмоқчиман.

- Ўтган мавсумда Толдиқўрғоннинг "Жетису" клуби етакчиси эдингиз. Ушбу жамоани совриндорлар сафига айнан сиз олиб чиқансиз, деган фикрлар бор...

- Менга бундай гаплар ёқмайди. Натижа учун ҳамма ишлади - ошпаздан тортиб клуб президентигача. Шунинг учун кумуш медалларга сазовор бўлдик. Павлодарда ҳам кўрпани ўзимга тортиб олмоқчимасман. Биз - катта оиламиз. Менга шундай туюляптики, Павлодарда мен икки ой эмас, бир неча йиллардан буён ўйнаётгандай. Биз бирлашсак, барча учун хавфли рақибга айланамиз.

Манба: http://sportlive.kz

Улуғбекка аввалдан Қозоғистон ҳавоси ёқиб келган. Унинг келгусидаги ўйинларида ҳам омад ҳамроҳ бўлишини тилаб қоламиз.

Киритилди: 13:16, 22.03.2012.
Ўқилди: 8161 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик