"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси Стиви Никол жамоа ҳужуми ҳақида фикр билдирди. У шундай дейди:
"Ҳа, Салоҳ ва Маненинг йўқлиги муаммога айланади. Аммо "Ливерпуль"да Фирмино бор. Мен уни эплашига ишонаман. Ёрдамга эса олдингидек, яна жаноб Ориги келади. У ҳар доим жамоаси жонига оро кирган. Бу сафар ҳам шундай қилади. "Ливерпуль" келаётган мураккаб даврдан ўтиб олади".
"Ливерпуль" ҳозирда "Ман Сити"дан 9 очкога ортда қолмоқда.