Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби бош мураббийи Антонио Конте асосий дарвозабон Уго Льорис жамоада қолишни хоҳлаётганини билдирди.
"Уго — "Тоттенхэм" футболчиси, у — жамоа сардори ва шу ерда қолишни хоҳламоқда. Аминманки, у клуб билан шартнома борасида тил топишади. Льорис бизнинг клубни яхши кўради, у ўзини "Тоттенхэм"да бахтиёр ҳис қилмоқда, — Контенинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Фабрицио Романо.