"Болтон" бош мураббийи Оуэн Койл юрак ҳуружи оқибатида касалҳонада даволанишни давом эттираётган Фабрис Муамбанинг кучли жиҳатлари ҳақида тўхталиб ўтди. Бу ҳақида Sky Sportsга таянган ҳолда sports.ru интернет-нашри хабар бермоқда.
"Фабриснинг ҳозирги аҳволида унинг фойдасига хизмат қилиши мумкин бўлган иккита жуда муҳим омил бор. Биринчидан, у — ёш, кучли ва сабр-бардошли. Иккинчидан эса у — ҳақиқий жангчи, оҳиригача курашувчи. У доим курашиб келган. Таълим олиш учун, ўз мамлакатидан кетиш учун, ўзга маданиятни ўзлаштириш учун..."
"У туғма жангчи. Унинг юраги 78 дақиқа давомида урмади, биласиз. Унинг ҳозирги аҳволини кўриб бунга ишонгингиз ҳам келмайди. У ҳали ҳам ҳаёт учун курашишда давом этяпти ва ҳали ҳам реанимацияда ётибди", — дейди Койл.













