Бельгиялик мутахассис Филипп Клеман Франциянинг "Монако" клуби билан 1,5 йиллик шартнома борасида келишувга эришди.
L`Equipe нашрининг тарқатган маълумотига қараганда, Бельгиянинг "Брюгге" клуби бош мураббийи Филипп Клеман "Монако" клубини бошқариши маълум бўлди.
Томонлар шартнома шартларини келишиб олишди ва битим 2023 йилнинг ёзигача тузилади.