Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

Азиз Алижонов «Ал-Уруба»га қарши майдонга тушмайди

Баҳо:
+ | -

«Ал-Уруба»га қарши учрашувда «Нефтчи» Азиз Алижоновнинг хизматидан фойдалана олмайди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар тарқатмоқда.

ОФК Кубоги «D» гуруҳи 2-тур «Салгокар» (Ҳиндистон) – «Нефтчи» (Ўзбекистон) учрашувини бошқариб борган туркманистонлик бош ҳакам Чоримурод Қурбонов ўйин давомида тўпни қўли билан ўйнагани учун, дастлаб, 17-дақиқада Азиз Алижоновни, 53-дақиқада эса Шукурали Пўлатовни сариқ карточка билан жазолаган эди.

Яримҳимоячи Азиз Алижонов учун бу сариқ 2012 йилги ОФК Кубоги доирасидаги иккинчи огоҳлантириш бўлди. Футболчи Иорданиянинг «Ал-Виҳдат» жамоасига қарши 1-тур учрашувининг 90+3-дақиқасида биринчи сариқ карточкасини ишлаб олганди.

Шундай қилиб, икки ўйинда жами икки сариқ карточка олгани сабаб, Азиз Алижонов 4 апрель, чоршанба куни Уммоннинг «Ал-Уруба» клубига қарши ОФК Кубоги гуруҳ босқичи 3-тур учрашувини ўтказиб юборишга мажбур.
Қайд этиш жоиз, Азиз Алижонов – иккита гол билан – «Нефтчи»нинг ОФК Кубоги-2012даги тўпурари бўлиб турибди. Футболчи «Ал-Виҳдат»га қарши учрашувда ҳисобни очган бўлса, «Салгокар»га қарши учрашувда жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққанди.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 18:29, 23.03.2012.
Ўқилди: 6718 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик