Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

"Нефтчи" легионер футболчи билан шартнома имзолади (фото)

Баҳо:
+ | -

Янги мавсумга тайёргарлик борасида селекция жараёнини давом эттираётган "Нефтчи" футбол клуби навбатдаги трансферни амалга оширди. Жамоамизнинг ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш бўйича олиб борилган саъй-ҳаракатларидан келиб чиқиб, сербиялик тажрибали ҳимоячи Даниэль Стойкович билан шартнома имзоланди.

Маълумот ўрнида: Даниэль Стойкович 1990 йилда таваллуд топган. Фаолияти давомида Сербиянинг ОФК "Белград"," Радник", "Вождовац", Арманистоннинг" Алашкерт", Белоруссиянинг "Неман" ҳамда Қозоғистоннинг "Атырау" жамоаларида тўп сурган. "Нефтчи"га келишидан олдин" Атырау" таркибида ўйнаган футболчи 24та баҳсда майдонга тушиб, бир марта рақиблар дарвозасини ишғол этган.

Клубимиз ва мухлисларимиз номидан Даниэль Стойковичга севимли жамоамиз шарафини ҳимоя қилишидаги фаолиятига омадлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Манба: "Нефтчи" матбуот хизмати
Киритилди: 14:03, 02.01.2022.
Ўқилди: 3647 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3355]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2381]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [2162]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [2067]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1999]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1946]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1887]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1841]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1797]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1793]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик