"Барселона"нинг бир қатор жароҳат олган юлдузлари сафга қайтишди.
Маълумотларга кўра, айни дамда жамоа "Камп Ноу" стадионида мухлислар учун очиқ машғулот ўтказмоқда. Бунда Ансу Фати, Педри ва Мемфис Депай ҳам иштирок этмоқда. Энди футболчилар катта эҳтимол билан Ла Лиганинг келаси туридан иштирок этишлари мумкин.
Маълумот учун, "Барселона" Ла Лиганинг 20-турида "Гранада" меҳмони бўлади. Баҳс 8 январга белгиланган.