Мисрда футбол фанатлари ва мухлислар ўртасида туқнашув юз берди. Натижада бир нафар одам вафот этган бўлса, яна 18 нафари турли даражадаги тан жароҳатларини олишди.
Маълумотларга қараганда ушбу тўқнашув "Ал-Масрий" мухлислари ва полиция ўртасида бўлиб ўтган. Бироз олдин хабар бериб ўтганимиздек клуб футболдан икки йил муддатга четлатилганди. Бу эса жамоа мухлисларининг норозилигига сабаб бўлган.
Воқеа гувоҳларининг маълум қилишича, ушбу тўғнашувлар Миср вақти билан жума куни кечки пайт бошланган ва бутун оқшом давом этган. Ғазаб отига минган бир гуруҳ мухлислар кўчага чиқишган. Мухлислардан бири орқадан туриб узилган ўқдан сўнг вафот этган. Яна иккита мухлис худди шундай ўқ ейиш натижасида жиддий жароҳат олган.
Эслатиб ўтамиз, "Ал-Масрий" ва "Ал-Аҳлий" жамоалари ўртасидаги учрашув пайтида тартибсизликлар келиб чиққан. Бунинг натижасида 74 киши ҳалок бўлганди. Натижада "Ал-Масрий" жамоаси икки йилга футболдан четлаштирилганди.