Испаниянинг "Барселона" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола сўнгги интервьюсида, "Реал" клубининг иккита ўйинда кетма-кет очко йўқотганини изоҳлар экан, амалда ҳеч нарса ўзгармаганини ва чемпионлик пойгасида ҳамон "Реал" фаворит эканлигини айтиб ўтди.
"Очиғини айтсам, мадридликларнинг "Виллареал" билан бўлиб ўтган ўйинини кўрганим йўқ. Ўйин натижасини билганимда, уни одди ҳол сифатида қабул қилдим. Ҳар қандай ўйинда, ҳар қандай жамоа очко йўқотиш мумкин",-дейди Гвардиола.
"Тўғри, 6 очко 10 очко эмас. Лекин барибир кўп. "Реал"нинг ўтган мавсумдаги ўйинлари ҳамон эсимда. Улар чемпионатнинг қолган қисмини бемалол очко йўқотишларсиз ўтказишлари мумкин. Улар бунга қодирлар. Мен чемпионатни бой бердик деганимда, айнан юқоридаги фактларга таяниб шундай деган эдим. 6 очко - катта фарқ. Мен ҳамон "Реал"ни чемпионат фаворити деб ҳисоблайман", дея Гвардиоланинг интервьюсидан парча келтириб ўтди AS нашри.