Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Лукаку драмаси, “Арсенал” Обамеянгга ўринбосар қидирмоқда, “Вест Хэм”га эса ҳужумчи керак. АПЛнинг қишки трансфер вақтидаги асосий воқеалари

Баҳо:
+ | -

2022 йилги асосий трансферлар ёзда бўлиб ўтишига шубҳа йўқ, аммо баъзи футболчилар билан боғлиқ чигал вазият сабаб қишда ҳам бир қанча харидлар амалга оширилиши мумкин. Қишки трансферларга муҳтож кўплаб клублар бор. Аммо, биз ҳозир айнан Англия Премьер-лигасида амалга ошиши мумкин бўлган трансферлар ва кўплаб воқеалар ҳақида фикр юритишга қарор қилдик.

 

Лукаку ва унинг “Челси”даги келажаги. Конте вазиятни кузатмоқда

Ромелу Лукаку ўз интервьюлари билан барчани ҳайратда қолдирди ва кўпларнинг ундан ҳафсаласи пир бўлди. Футболчи “Челси”даги ҳолатидан норозилиги, мураббийлар штабининг тактик қарорларига норозилиги, ҳамда “Интер”ни тарк этганидан афсусда эканлигини билдирди. Томас Тухель эса бунга жавобан “Ливерпуль” билан ўйин арафасида Ромелуни жамоадан четлаштиришга қарор қилди.

“Челси”нинг устувор вазифаси - ўз сарфлаган пулларини оқлаш учун форвардни жамоада сақлаб қолиш. “Кўклар” Лукаку учун олти ой олдин 115 миллион евро тўлаган, бироқ бельгиялик ўйнашни истамаса, қишда футболчидан ажралиб қолиши мумкин. Бельгиялик футболчининг собиқ бош мураббийи Антонио Конте Ромелуни ўз жамоасига таклиф қилишни кўзламоқда. Футболчи ҳам “Тоттенхэм”да ўйнашга қарши эмас.

Қолаверса, Лукакунинг лондонликлар сафидан кетиши, кўплаб трансферларга йўл очиши мумкин. Биринчидан, Лукакунинг “Тоттенхэм”га келиши, “шпорлар” Кейнни “Манчестер Сити”га кетишига сабаб бўлиши мумкин. Иккинчидан, “Челси” Эрлинг Холандга жамоада бош ролни ваъда қилиб, уни “Стемфорд Бриж”га жалб қилишига туртки бериши мумкин. Кутилмаганда, Лукакунинг норозилиги кўплаб супертрансферларга йўл очиши мумкин, аммо бу қишда эмас, ёзда содир бўлишини кўпчилигимиз биламиз.

 

“Арсенал” Пьер-Эмерик Обамеянг ўрнига бошқа футболчи сотиб олмоқчи

Ромелу Лукаку Лондон шаҳрида овоза бўлган ягона ҳужумчи эмас. Пьер-Эмерик Обамеянг биринчи бўлиб ўз клуби раҳбариятини ғазабига дучор бўлди. Бош мураббий Микель Артета ҳали ҳам габонликнинг интизомни бузилганлигини кечира олмайди (собиқ сардор Францияга бўлган сафаридан келишилган вақтда қайтиб келмади. Маълум бўлишича, Пьер-Эмерик у ерда касал онасини кўргани борган). Кейинги воқеалар футболчининг нотўғри хатти-ҳаракатлари ундан қутулиш механизмини ишга тушириш учун баҳона бўлганини кўрсатади.

“Канонирлар” Пьер-Эмерикни “Ньюкасл”га қўйиб юборишга тайёр ва “Реал Сосьедад” футболчиси Александр Исакни асосий трансфер мақсади сифатида танлади. Кўплаб манбаларнинг хабар беришича, “Арсенал” Швеция терма жамоаси ҳужумчисини қишда қўлга киритиш ниятида ва бунинг учун 40 миллион евро тайёрлаб қўйган. “Басклар” Исакни осонлик билан қўйиб юборишлари даргумон, аммо лондонликлар ўз мақсадига қатъият ва катта пул эвазига эриша олишини исботлаган.

 

“Вест Хэм”га ҳам кадрлар керак

Сентябрь ойида Девид Мойес “Вест Хэм” бу мавсумда Чемпионлар лигаси учун кураш олиб боришини эълон қилганди. Ва узоқ вақт давомида “болғачилар” ҳақиқатан ҳам кучли бешликда қолишди, аммо 2021охирида Лондон клубининг ишлари орқага кетди. Ҳимоя чизиғининг 75% жароҳатлар билан боғлиқ муаммога дуч келди. Қолаверса, Майкл Антонио қанчалик яхши ўйнамасин, таркибда битта марказий ҳужумчиси билан бир неча фронтда курашиш қийин. “Вест Хэм” қишки трансфер ойнасида учта асосий мақсадни олдига қўйган:

 

1. Исса Диоп ўрнига кучлироқ марказий ҳимоячи билан шартнома имзолаш.

2. Андрий Ярмоленко билан хайрлашиш ва украиналик ўрнига бошқа кучлироқ ҳужумчи сотиб олиш. Эҳтимолий трансферлар хабарида, бу Адама Траоре бўлиши мумкинлиги таъкидланган.

3. Майкл Антонио билан рақобатлаша оладиган марказий ҳужумчини харид қилиш. ОАВда ушбу ўрин учун Жованни Симеоне ва Патрик Чик номзодлари кўрилгани ҳақида миш-мишлар тарқалди.

Агар, “болғачилар” ушбу харидларни амалга ошира олса, у ҳолда “Вест Хэм” ҳам Премер-лиганинг топ-4 рейтинги, Англия кубоги ва Европа лигаси учун курашишига шубҳа йўқ.

 

Поль Погбанинг кетиши

Бир пайтлар сайёрамизнинг энг қиммат футболчиси 1 январдан бошлаб у бошқа клублар билан расман музокаралар олиб бориш ҳуқуқига эга. Бир мунча вақт олдин Погба ва унинг агенти Райола Мадрид, Турин ва Париж клубларидан таклифни олганлиги ҳақида хабар тарқалган эди, аммо ҳозирда футбол бозорида Полга унчалик талаб юқори эмас. Ўша “Реал” беқарор яримҳимоячи билан ҳамкорлик қилмаслигини айтди.

Эҳтимол, Ральф Рангник Погбанинг ёрқин соч турмаги ҳақида ўйлашни истамаяпти. Немис мтахассиси “Манчестер Юнайтед”да жамоавий босим қиладиган футболни кўришни хоҳлашини бир неча бор таъкидлаган. Тўпсиз ўйинда эса французнинг ишлари унча яхши эмас. Шунинг учун янги мураббий Погба ўрнига Райс ёки Беллингемни жамоага олиб келишга қарши эмас.

 

“Ньюкасл”нинг режалари

“Ньюкасл”нинг эгалари жаҳон футболидаги энг бой шахслардан. Аммо, клуб Премьер-лигада тушиб кетиш хавфи бор. Шу сабаб, келажакда “қарғалар” инглиз топ-клубларининг қисқа рўйхатига кириш ниятида, аммо мавсумнинг иккинчи қисмида элитада қолиш ҳаракатида бўлишади ва кўплаб трансферларни амалга ошириши кутилмоқда. Эдди Хоуга ҳимоячилар, яримҳимоячилар ва ҳужумчи керак, аммо “Ньюкасл” трансфер учун жўнатган таклифларга рад жавобларига олишмоқда. “Атлетико”дан Киран Триппьернинг хариди амалга ошиши кутилмоқда ва Пьер-Эмерик Обамеянг билан ҳужум чизиғини кучайтириш вариантини ҳам кўриб чиқишмоқда. Кўрамиз, “Ньюкасл” учун вазият қай томонга ўзгаради?! Барчасига яқин кунларда гувоҳ бўламиз.

Манба: Soccer.ru
Киритилди: 22:01, 04.01.2022.
Ўқилди: 5752 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.