Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

А Серия. Бугун Шомуродов жамоаси муҳташам "Сан-Сиро"да меҳмон бўлади (превью)

Баҳо:
+ | -

 Бугун Тошкент вақти билан 22:30да старт оладиган “Милан” ҳамда “Рома” ўртасидаги баҳс кўплаб юртдошларимиз учун қизиқарли бўлиши кутилмоқда. Ушбу ўйин олдидан икки жамоадаги йўқотишлар ва клубларнинг статистикаси билан қўйида танишишингиз мумкин бўлади.

"Милан"

"Милан" қисқа муддатли қишки танаффусдан сўнг, ўз юришиничемпионлик пойгасидан анча ортда қолган "Рома"га қарши ўйин билан бошлайди.

"Милан"нинг янги йил шиори ўтган йилнинг шу вақтида қилган хатоларини такрорламаслик бўлса керак. 2021 йилнинг январида “россонерилар” А серияда пешқадамлик қилишган, аммо тажрибага эга бўлмаган ёш таркиб туфайли якунда “Интер”га чемпионликни беприб юборишган эди.

Бу сафар улар А Серия пешқадам эмас. "Милан" жорий мавсумда 19 та ўйин ўтказган ва "Интер"дан 4 очко ортда қолмоқда. “Қизил-қора”лар 1 даврани 2 поғонада якунлашган.

 "Милан" танаффус олдидан "Эмполи" устидан ғалаба қозониб, чемпионлик учун курашда ўз имкониятларини сақлаб қолди. Мавсумнинг роппа-роса ярми олдиндалигини ҳисобга олсак, «Милан»да чемпион бўлиш учун анча яхши имконият бор.   Уларнинг бу турда "Сан-Сиро"га ташриф буюрган меҳмонлари "Рома” деярли Скудеттодан умидини узган. Улар лигадаги сўнгги бешта тўқнашувда икки бор рақибларидан устун келишган.

Қисқа қишки танаффус “Милан”га асосий ўйинчиларнинг бир қисмини жисмоний ҳолатга қайтариш имкониятини берди. Мавсум давомида жароҳатлар билан курашган асосий ҳужумчи Анте Ребич ниҳоят Рафаэль Леау ва Златан Ибраҳимович билан бирга тўлиқ машғулотларга қайтди. Жамоа ҳимоячиси Давиде Калабрия ҳам тўлиқ жароҳатидан фориғ бўлган. Бироқ Африка Миллатлари Кубоги туфайли Френк Кессие, Исмаэл Беннасер ва Балло-Турелар жамоага келаси ўйинда ёрдам бера олмайдилар. Шунингдек, жамоанинг асосий футболчиси Симон Кьерда жиддий жароҳат бор ва у ҳам бугунги ўйинни ўтказиб юборади.

Кессие ва Беннасер йўқлигида Стефано Пиоли марказий ярим ҳимояда Сандро Тонали ва Тиемуе Бакайоко жуфтлигини танлаши мумкин. “Милан” лагерида КОВИД юқтирилган холат хақда ҳам хабар берилган эди, аммо футболчининг шахси ҳали ошкор этилмаган.

 

Ҳужум чизиғида эса кадрлар етарди:  Леау, Браим Диас ва Алексис Салемакерс ҳужумга яқинроқда жойлашса, Ибрагимович эса ягона ҳужумчи сифатида майдонга тушиши кутилмоқда.

 

Эҳтимолий таркиб (4-2-3-1): Меньян; Флоренси, Томори, Романьоли, Эрнандес; Тонали, Бакайоко; Салемакерс, Диас, Леау; Ибраҳимович.

 "Рома"

Римнинг "Рома" клуби ушбу мавсум А Серияда 19 ўйинда 32 очко жамғаришга муваффақ бўлган. Жамоанинг асосий мақсади Чемпионлар лигаси квотаси бериладиган поғоналарда мавсумни якунлаш бўлиши шубхасиз. Ҳозирда ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп тепаётган клуб турнир жадвалининг 6 поўонасига жойлашган. 

Римликлар лагерида коронавирус муаммоси бор, Борха Майораль, Эбрима Дабро, Амадо Диавара, Крис Смоллинг ва Дениель Фузатода вирус аниқланган.  

Абраҳам автоҳалокатга учраганига қарамай, майдонга тушиш эҳтимоли йуқори. Руи Патрисиу доимгидек дарвозасини қўриқласа, марказий ҳимоя учлиги Жанлука Манчини, Мараш Кумбулла ва Рожер Ибаньеслар  бўлиши мумкин.

 Ушбу тўқнашувда Моуриньо катта эҳтимол фаол қанот ҳимоячиларидан фойдаланади. Рик Карсдорп ва Матиас Винья бу ролда асосий давогарлар ҳисобланади. Брайан Кристанте, Жордан Верету ва Пеллегрини эса марказий ярим ҳимояда ўйинни бошлаши кутилмоқда.

Катта эҳтимол билан Заньоло ва Абраҳам ҳужум жуфтлигида ўйнайди, Моуриньо эса “Милан”нинг асосий ҳимоячиси Симон Кьер йўқлигидан фойдаланишга уриниб кўради.

 

Эҳтимолий таркиб (3-5-2): Патрисио; Кумбулла, Манчини, Ибаньес; Карсдорп, Пеллегрини, Кристанте, Верету, Вина; Заньоло, Абраҳам

 

Асосий статистика

"Милан" барча мусобақаларда "Рома"га қарши сўнгги тўртта ўйинда камида иккитадан гол урган.

"Милан" "Рома"га қарши сўнгги икки лига ўйинида ғалаба қозонган ва 1996 йилдан бери биринчи марта А Серияда "бўрилар"га қарши кетма-кет учта ўйинда ғалаба қозониши мумкин.

"Рома" А Сериядаги сўнгги ўнта меҳмондаги ўйиндан саккизтасида камида иккитадан гол урган

 “Рома” 2021 йилда сафарда 12 марта мағлубиятга учраган, фақат 1949 ва 1950 йилларда сафарда бундан ёмонроқ натижа қайд этган.

Миржалол Пардабоев тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:37, 06.01.2022.
Ўқилди: 3239 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.