Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Африка Миллатлар кубогини томоша қилишингиз учун асосий 5 та сабаб

Баҳо:
+ | -

Африка кубоги 9 январь куни бошланади ва уни кўпчилик футбол мухлислари интиқлик билан кутмоқда. “Stadion.uz” нашри турнирни нима учун томоша қилиш кераклигини ҳақида бироз маълумот беришга қарор қилди.

 

Юлдузли кўча футболи

Футбол борган сари ўта прагматик шоуга айланиб бормоқда, бу ерда натижа биринчи ўринга чиқади. Гарчи ҳамма терма жамоалар Африка кубогида ғалаба қозонишни истаса-да, жуда кўп маҳаллий футболчиларга тактик маҳорат, интизом етишмаслиги кўзга ташланади. Шу сабабли, кўпинча турнирдаги баъзи ўйинлар жуда қизиқарли ва кутилмаган натижаларга бой бўлади. Баъзида учрашувлар яхши маънода кўча футболига ўхшаб кетади. Бундан ташқари, жаҳон даражасидаги юлдузларнинг мавжудлиги бу ҳаракатга ўзига хос лаззат беради. Шу туфайли Африка кубоги жуда қизиқарли ва натижасини олдиндан айтиб бўлмайдиган турнирлар сирасига киради.

 

Салоҳ ва Маненинг дуэли

Муҳаммад Салоҳ ва Садио Мане “Ливерпуль”нинг дахшатли ҳужум триосининг икки аъзоси бўлиб, клубга Чемпионлар лигаси ғалабасини ва узоқ кутилган Премьер-лига ғолиблигини келтирган. Ҳозирда мисрлик футболчи сенегаллик жамоадошидан анча кучли кўринади. Ваҳоланки, яқин вақтгача Мане мерсисайдликлар сафида ёмонроқ ўйнин кўрсатарли ва Салоҳни ўйинини юқори баҳолангани Садио учун бироз ташвишли кўринарди. Сенегаллик футболчи “Ливерпуль”дан кетишга ҳам ҳаракат қилди. Лекин, инглиз клуби Манени сотишни истамади ва натижада африкаликлар клубда бирга ўйнашда давом этишди. Лекин Африка кубоги - Мане Салоҳни бир-бирини “душман”га айлантирадиган турнир. Ҳар икки футболчи ҳам ўз терма жамоасини мусобақа ғолиблиги учун етаклайдиган футболчилар ҳисобланади. “Ливерпул”нинг икки ҳужумчиси бўлажак турнирнинг катта интригаси деб қаралмоқда.

 

Олдиндан тахмин қилиб бўлмайдиган турнир

 

Африка кубоги натижаларини олдиндан айтиб бўлмайдиган мусобақа ҳисобланади. Қитъада таркибида энг яхши юлдузлар бўлган жамоалар етарли бўлса-да, аутсайдерлар кўпинча ҳал қилувчи босқичга етиб борадилар. 2012 йилда Замбия терма жамоаси кутилмаганда мусобақа ғолибига айланган бўлса, 2013 йилда Буркина-Фасо жамоаси финалга чиқди. Қолаверса, 2015 йилда Экваториал Гвинея ярим финалга чиқишни уддалаган. Жорий мавсум мусобақасида 24 та жамоа иштирок этади, демак, қора қитъада бўладиган бу турнир ҳам сенсациялардан холи эмас.

 

Янги терма жамоалар

Африка кубоги - бу юлдузлар кўп бўлгани учун сиз кўрмоқчи бўлган турнир. Қолаверса, бу турнир кўпчиликка унчалик яхши таниш бўлмаган жамоаларни кўриш имконияти ҳамдир. Комор ороллари, Гамбия, Малави, Мавритания, Гвинея-Бисау, Кабо-Верде, Серра-Леоне каби миллий терма жамоалари шу кабилар жумласидандир.

 

Янги номлар

Африка кубоги анъанавий тарзда янги номларни очиб берадиган турнирдир. Бу фақатгина фуутбол скаутлар учун эмас, қолаверса кўплаб томошабинлар учун ҳам янги футболчилар кашф қилинди. Кадрлар тақчиллиги туфайли маҳаллий жамоалар баъзида турнирга жуда ёш футболчиларни таклиф қилишади. Масалан, Камерундаги мусобақада Швейцриянинг “Сион” ёшлар жамоаси аъзоси бшлган Гвинея-Бисау терма жамоаси ҳужумчиси қатнашса, Тунис терма жамоаси эса “Манчестер Юнайтед”нинг 18 ёшли ярим ҳимоячиси Аннибал Межбрини таркибга чақиради. Африка кубогига бирданига иккита 17 ёшли, беш нафар 18 ёшли ва ўн олти нафар 19 ёшли ўсмир йўл олади! Янги Салоҳ, янги Обамеянг ва янги Манеларни илк бор мазкур турнирда кўришимиз мумкин бўлади.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:04, 07.01.2022.
Ўқилди: 5492 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.