Испания чемпионатининг марказий ўйинларидан бири Каталонияда бўлиб ўтди. "Эспаньол" "Малага" дарвозасига гол уриб, ўйин охирларигача ҳисобда олдиндан борган бўлса-да, оқибатда мағлуб бўлди. Икки дақиқа ичида меҳмонларнинг тажрибали футболчилари мувозанатни ўз томонларига оғдириб олдилар.
Ушбу ғалабадан сўнг, "Малага" очколари сонини 47 тага етказиб, "Валенсия"га тенглашиб олди.
"МЮ" устидан қозонилган ғалабадан бери тинмай "байрам қилаётган" "Атлетик" яна ғалаба қозона олмади. Ачинарлиси, ҳакам тмонидан қўшиб берилган дақиқалардан меҳмонлар ҳисобни тенглаштирдилар.
РАЙО ВАЛЬЕКАНО - ВИЛЬЯРЕАЛ - 0:2
Голлар: Марко Рубен (29), Анхел Лопес (85)
БЕТИС - РАСИНГ - 1:1
Голлар: Санта Крус (18) - Стуани (79)
ЭСПАНЬОЛ - МАЛАГА - 1:2
Голлар: Коутиньо (24) - ван Нистелрой (76), Демичелис (78)
АТЛЕТИК - СПОРТИНГ ХИХОН - 1:1
Голлар: де Маркос (77) - Лора (90)