"Фулҳем" ҳужумчиси россиялик Павел Погребняк Англия чемпионатидаги омадли стартини давом эттира олмагани ҳақида "Советский спорт" мухбирига сўзлаб берди.
- Погребнякнинг голисиз "Фулҳем" ғалаба қозона олмаяпти. Нега дастлабки уч ўйинда беш тўп киритиб, кйин сермаҳсулликни сақлаб қола олмадингиз?
- Бундай графикда фақат икки футболчи мунтазам гол ура олади: Месси ва Роналду. Мен зўр бошладим, аммо афсуски темпни ушлаб қола олмадим. Ундан ҳам алам қиладигани - жамоам сўнгги икки ўйинда очко ола билмагани, айниқса "Астон Вилла" билан бўлган ўйинда. Бу ўйин дуранг бўлиши керак эди, лекин 92 дақиқада гол қўйиб юбордик. "Суонси"га ҳақиқатдан ҳам ютқаздик, бу жамоани ҳозир ҳамма мақтаяпти. Менда "Барса" билан ўйнаганимиз катта тассурот қолдирди. Тўп билан ажойиб муомала, пас-пас... Тўпсиз ўйин. Шунга қарши тайёргарлик кўргандик, афсуски қаршилик қилиш қўлимизан келмади.
Ҳаммамизнинг ҳафсаламиз пир бўлган, ҳар ўйинга ғалаба учун тушамиз.Лекин Англияда доим ғалаба қозонавериш мумкин эмас. Бу ерда ҳар бир жамоанинг ажойиб ижрочилари бор. Ҳар бир ўйин катта босим остида ўтади. Кийиниш хонасиа жим ўтирмаймиз, қаерда хато қилдик, нималарга эътибор бериш керак, ҳаммасини тушуниб олишга ҳаракат қиламиз.