Кириш Регистрация
10/01 01:00 Хетафе 1-2 Реал Сосьедад
10/01 16:30 БАА 0-3 Япония
10/01 16:30 Ливан 2-4 Жанубий Корея
10/01 18:00 Реал Овьедо 1-1 Бетис
10/01 19:00 Эрон 0-0 Ўзбекистон
10/01 19:00 Удинезе 2-2 Пиза
10/01 19:00 Комо 1-1 Болонья
10/01 20:15 Вильярреал 3-1 Алавес
10/01 21:30 Сурия 1-0 Қатар
10/01 22:00 Рома 2-0 Сассуоло
10/01 22:30 Жирона 1-0 Осасуна
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой - Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано - Мальорка
11/01 19:00 Таиланд - Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина - Милан
11/01 20:15 Леванте - Эспаньол
11/01 22:00 Верона - Лацио
12/01 00:45 Интер - Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри

Россия стадионларида яна ирқчилик муаммоси

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Кейинги пайтда Россиялик ишқибозлар томонидан ирқчилик ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Энг сўнггиси "Спартак" ҳужумчиси Эммануэль Эменике билан боғлиқ. У Россия чемпионатининг 36-турида "Динамо" билан ўйинда (3:1) ўз фаолияти давомида биринчи марта ирқчиликка дуч келганини айтиб ўтди.

Бу воқеага турли шахслар бир хил муносабат билдиришди. Шулардан айримларини диққатингизга ҳавола қиламиз.

Эммануель Эменике ("Спартак" ҳужумчиси):
"Ҳеч қачон майдонда бундай ҳолатга тушмаган эдим. Ҳеч қачон инсоннинг шаънига бундай ҳақоратлар ёғилишига гувоҳ бўлмаган эдим.

"Динамо" мухлислари тўп менга тушган заҳоти ва уларга яқин келган пайтларим увиллай бошладилар. Энди мен трибунадан банан улоқтирилганда Самба ва Роберто Карлослар қандай аҳволга тушганларини яхшироқ ҳис қиляпман. Самбанинг асаблари дош беролмай бананни қайта трибунага отганига ажабланиш мумкинми? Мен ҳам ўзими тийиб тура олмадим." ("Спартак" расмий сайти)

Динияр Билялетднов ("Спартак" яримҳимоячиси):

"Эменикега дисквалификация қўллайдилар деб ўйламайман. Балки, масалан 5 минг рубль жарима қўлланар." (Советский Спорт)

Рафаэль Кариока ("Спартак" яримҳимочиси): "Россияда ирқчилик жонга тегди ва ирқчилик билан бўлаётган ҳодисалар йилдан йилга авж олса оляптики, асло камаймаяпти. Ҳеч ким бундай таҳқирлашга чидай олмайди. Шахсан мен бундай вазиятга тушмадим, аммо рақиб жамоа фанатлари билан бундай дея олмайман."Динамо" билан бўлган ўйинда мухлислар маймунга тақлид қилишди бу менга нисбатан бўлган қилиқ эди." (Советский спорт)

Сергей Фурсенко (РФИ президенти): "Албатта, "Химки Арена"да "Динамо" ишқибозлари билан боғлиқ ҳаракатлар ҳақида хабаримиз бор. РФИ бўлиб ўтган воқеани яхшилаб ўрганади."

Эслатиб ўтамиз, "Спартак" ҳужумчиси Эммануэль Эменике Россия чемпионатининг 36-турида "Динамо" билан ўйинда ишқибозларининг ҳақоратларига жавоб тариқасида уларга қарата ўрта бармоғини кўрсатган эди.

Манба: sports.ru
Киритилди: 09:11, 26.03.2012.
Ўқилди: 8282 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.