«Ювентус» яримҳимоячиси Федерико Кьеза А Серия 21-туридан ўрин олган «Рома»га қарши ўйинда муддатидан олдин майдонни тарк этди.
32-дақиқада италиялик футболчи чап оёғидан жароҳат олиб, Деян Кулусевскига алмаштирилди. У шифокорлар ҳамроҳлигида майдонни тарк этган.
Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли Кьеза Италия терма жамоасида 37 та ўйин ўтказиб, 7 та гол уришга эришди.