Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Одил Аҳмедов: «Кейинги ўйинда оёқ билан ҳам гол ураман»

Баҳо:
+ | -
Foto:fc-anji.ru

“Анжи” – “Кубань” учрашуви қаҳрамонларидан бири Одил Аҳмедов ўз клуби расмий веб-сайтига қисқақа интервью берди.

— Одил, жамоа ғалаба қозонди, сиз эса Россия чемпионатидаги илк голингизни урдингиз. Ўйиндан олган таассуротларингиз.
— Ғалаба қозониш ва шу билан бирга гол уриш — икки баравар ёқимли. Қўллаб-қувватлаб  тургани учун мухлисларимизга ҳам катта раҳмат.

— Турли сабабларга кўра бугун жамоанинг бир неча етакчилари — Это‘О дсквалификация ва Юрий Жирков машғулотда жароҳат олгани туфайли ўйнамаган бўлса, Жоао Карлос ўйин давомида жароҳат олди. Шундай пайтда ёш ўйинчилар учун айнан сиз жамоа етакчиси бўлдингизми?
— Бугун барча яхши ўйнади. Яхши жамоа йиғилган ва рақобатнинг борлиги бизга фойда беради. Ўйнолмаганларнинг ўрнига тушганлар ҳам фойдали ўйнашди.

— Бугун сизнинг шарафингизга “Чойхана” қўшиғи янгради. Эшитдингизми?
— Албатта, қўшиқни эшитиш ёқимли бўлди. Шу қўшиқдан кейин гол урдим.

— Майдонда ҳаракат қилган ёш Муҳаммад Шарифнинг ўйинини қандай баҳолайсиз?
— Бугун у яхши ўйнаганини ўзингиз ҳам кўрдингиз. Унинг келажаги ҳали олдинда.

— Бугун бош билан гол урдингиз. Аммо сиз ҳар иккала оёқда кучли зарба бера оласиз. “Анжи” мухлисларини оёқ билан урган голингиз орқали қачон хурсанд қиласиз?
— Худо хоҳласа, кейинги ўйинда оёқ билан ҳам гол ураман.

Манба: www.fc-anji.ru
Киритилди: 14:06, 26.03.2012.
Ўқилди: 8528 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.