Мюнхеннинг «Бавария» клуби ёзда "Шальке" ҳамда Голландия терма жамоаси ҳужумчиси Клас Ян Хунтелаарни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Goal.com нашрининг маълум қилишича, Мюнхен супреклуби бу мавсум ўз фаолиятидаги энг яхши яхши мавсумларидан бирини ўтказаётган 28 ёшли ҳужумчини «Шальке»дан олиб қўймоқчи.
Хунтелаарнинг амалдаги шартномаси келаси йилнинг ёзида тугаши кўзда тутилган. Футболчининг ўзи эса янги шартномага имзо чекишни истамай турибди.
"Бавария" эса бундан фойдаланиб қолмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Хунтелаарнинг бошқа бир клубда ўзини синаб кўриш нияти борлигини билдирган. Шунинг учун ҳам ёзги трансфер мавсумида унинг бозори чаққон бўлиши кутилмоқда.