"Анжи" директори Роберто Карлос Россия чемпионатининг аксарият майдонларининг ёмон аҳволдалиги премьер-лиганинг имжига таъсир қилишини айтиб ўтди.
Умуман олганда чемпионат савияси ёмон эмас. Жуда қизиқарли ўйинлар бўлмоқда, ўзининг ажойиб ҳаракатлари билан қойил қолдираётан футболчилар бор. Бир муаммо борки, буни тезроқ ҳал қилиш керак, бу - майдон.
Шундай савиядаги чемпионатнинг ёмон майдонларда ўтаётгани шунчаки шармандалик. Мана, масалан, бизнинг Махачқалъадаги стадионимизни олайлик, у ерда ҳам қиш қаттиқ келди, лекин майдон жуда яхши ҳолатда. Нега бошқа клублар бунинг уддасидан чиқишмади?
Лига шу тарафдан қаттиқ ҳаракатларни бошлаши керак. Россия футболи ҳозир биз кўриб турган майдонларга эмас, яхши майдонларга муносиб", - дея Карлоснинг сўзларидан иқтибос келтиради "Спорт-Экспресс".