Мисрнинг "Ал-Аҳлий" жамоаси янгидан старт оладиган чемпионат ўйинларида иштирок этмаслигини айтиб, мамлакат футбол федерациясига бойкот эълон қилди.
Қоҳираликлар Мамлакат футбол Федерациясини вақтинча бошқариб турган раҳбариятининг истъефога чиқишини ва "Ал-Масрий" клубига қўлланилган жазони ўзгартиришни талаб қилишмоқда.
Эсинингизда бўлса, 1 февраль куни Порт-Саидда кечган "Ал-Масрий"-"Ал-Аҳлий" учрашувида юзага келган тартибсизликлардан сўнг чемпионат ўйинлари тўхтатилган ва амалдаги федерация истеъфога чиқарилган эди.
Мазкур воқеадан сўнг мамлакат ҳукумати "Ал-Масрий" жамоасини чемпионат ўйинларидан икки йилга четлатганидан хабарингиз бор. Аммо "Ал-Ахлий" клуби бу жазони жуда енгил дея, дисквалификация муддатини янада чўзишни талаб қилишмоқда. Шунингдек, чемпионат ўйинларида хавфсизлик етарли даражада таъминламаса, жамоа август ойида старт оладиган чемпионат ўйинларида иштирок этмаслигини билдирган.