Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Трансфер-2021: Ким, қаерда ва қанча?

Баҳо:
+ | -

ФИФА 2021 йил бўйича бир қатор муҳим ҳисоботларни тақдим эта бошлади. Улар орасида трансфер ҳисоботи ҳам бор. Қуйида ушбу ҳисоботдаги баъзи эътиборли нуқталарга назар ташлаймиз (Ўзбекистонга оид рақамлар ҳам йўқ эмас).

18 068 та. Бу 2021 йил давомида амалга оширилган халқаро трансферлар сони (эркаклар профессионал футболида). Солиштирадиган бўлсак, бу 2020 йилдаги рақамдан 5,1% га кўп дегани. 2019 йилга нисбатан эса бор йўғи 12 та кам трансфер амалга оширилган. Демак, давом этган коронавирус пандемиясига қарамай бозор тикланаётгандек кўринади (хулосага шошмаймиз).

4,86 млрд АҚШ доллари — умумий трансфер қиймат кўрсаткичи. 2020 йилдан 13,6% камроқ, 2019 йилдан эса 33,8% кам.

$300 000 — трансфер қийматларининг медиана (ўрталик) чизиғи. Яъни, барча амалга оширилган трансферларни ярми бу суммадан пастроқ, қолган қисми эса юқорироқ тарзда амалга оширилган.

Топ-10 трансфер қиймати 730 млн. доллар кўринишида бўлиб, бу умумий қийматнинг 15 фоизига тенгдир.

7656 та трансферда футболчининг ёши 18-23 оралиғида бўлган ва бундаги қиймат - 2,827 млрд долларга тенг.

Энг кўп сотилган футболчилар — бразилияликлар (1749 та).

Футболчиларининг умумий қиймати бўйича энг катта кўрсаткич Францияда — 643,6 млн. доллар. Эътиборлиси, сўнгги ўн йилда илк бор бу борада Бразилия устунликни бошқа мамлакатга бериб қўймоқда.

Ўзбекистонга оид рақамлар

ФИФА ҳисоботида ўзбек футболига оид трансферлар борасида ҳам баъзи рақамлар келтирилган. Масалан, ўтган йил ташкилот Ўзбекистонда 160 та трансфер шартномасини қайд этган. Бу камми ё кўп, бир нарса дейиш қийин. Минтақадаги кўшнимиз Қозоғистонда бу рақам 282 та бўлса, Тожикистонда 80 та.

Давоми бор.

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 08:40, 17.01.2022.
Ўқилди: 3209 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4506]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2483]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2299]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [2023]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1985]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1585]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1573]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1509]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1433]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1385]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик