Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

«Манчестер Юнайтед» «Астон Вилла»га қарши ўйинда 1 очко олдими ёки 2 очко йўқотди?

Баҳо:
+ | -

Кеча «Манчестер Юнайтед» клуби «Астон Вилла»га қарши ўйин тугашига 15 дақиқа қолганда, 2:0 ҳисобида ютаётганди, аммо 2 очко йўқотди. Агар бутун ўйин бўйича қаралса, 1 очко олди ҳам.

Умуман, агар бир жамоа жиддий соврин учун курашмаётган бўлса (ЧЛ йўлланмаси — соврин эмас), менимча, кўрсатилган ўйинга нисбатан кўпроқ очко олиниши зарарли. Албатта, мураббийлар ғалабали ўйиндан сўнг ҳам, хатолар устида ишлайдилар, ишонаман, лекин барибир кўп ғалаба муаммоларни устини ёпади. Ҳеч бўлмаса, босимдан халос қилиб, ҳеч бўлмаса, футболчиларни «алдаб қўйиши» ҳеч гап эмас.

Масалан, ўтган йилги «МЮ» ижросидаги камбэклар. Биласизми, ўша ўйинларда жамоа бутун ўйин давомида устунлик қилиб, шунчаки, дастлаб гол қўйвориб, кейин тузатишмаган. Шунақа ўйинлар бўлган, лекин кўпида «МЮ» ростанам ёмон бошлаган, таймлар давомида ўзига кела олмаган, ва кейин, турли сабаблар билан ирода кўрсата олган. Яъни ўша очколарнинг кўпи «МЮ»нинг ростанам ўша уч очкога лойиқ қилиб қўймаган, яна ўйналса, яна муаммо чиқадигандек тасаввур доим бўларди.

Аммо ғалабалар, якунда 2-ўрин, нафақат мураббий ёки футболчиларни, балки раҳбарларнинг ҳам кўзини шамғалат қила олди, «Юнайтед» жуда кўп муаммоси билан ҳам, ўзини Англиянинг энг кучли клубларидан биридек тасаввур қила бошладики, жазоси кечикмади.

Айтмоқчиманки, агар очко чемпионлик учун керак бўлмаса, Астон Виллага қарши ўйинларда йўқотилгани дуруст. Ҳар холда, аслида, ўйин яхши чиқмаганининг расмий оқибати ҳам мантиқли бўлиб туради. Жамоа нимадир нотўғри қилаётганини билиб туради, яхшиланишга эҳтиёж сезади.

Агар «Юнайтед» мухлиси бўлсангиз, жамоа ёмон ўйнаган ўйинларда жазосини дарҳол олишидан хафа бўлманг. Бу яхши.

Қаҳрамон АСЛАНОВ.

Манба: https://t.me/asl_futbol
Киритилди: 07:37, 18.01.2022.
Ўқилди: 3214 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.