Англия Премьер-лигаси 17 турининг қолдирилган ўйини "Брентфорд" "Манчестер Юнайтед" баҳси ўз ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар рақибини йирик ҳисобда енгишди.
Ўйиннинг биринчи таймда жамоалар дарвозаси даҳлсизлиги сақланиб қолинди. 55 дақиқага келиб МЮ футболчиси Антони Эланга ўйинда ҳисобни очди. Орадан 7 дақиқа ўтиб Мейсон Гринвуднинг аниқ зарбаси дарвоза тўридан жой олган бўлса, 77 дақиқада Рэшфорд ҳам ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди. Мезбонларнинг ягона голи 85 дақиқада Иван Тауни томонидан киритилди.
"Брентфорд" – “Манчестер Юнайтед” 1:3 (0:0, 1:3)
Голлар:
0:1 - 55 Эланга, 0:2 - 62 Гринвуд, 0:3 - 77 Рэшфорд, 1:3 - 85 Тауни.
Брентфорд – Лессл, Роерслев, Янссон, Соренсен, Пиннок, Канос (Генри, 64), Нергаард, Женсен (Висса, 67), Янелт (Баптисте, 64), Тауни, Мбемо.
“Манчестер Юнайтед” – Де Хеа, Диого Далот, Варан, Линделоф, Теллес, Фред, Бруну Фернандеш, МакТоминай (Матич, 84), Роналду (Магуайр, 71), Гринвуд (Рэшфорд, 71), Эланга.