Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби собиқ футболчиси Микаэль Сильвестр "Дерби Каунти" бош мураббийи Уэйн Рунини "Эвертон" жамоасидан тушган таклифга рад жавоб беришга чақирди.
Сўнгги маълумотларга қараганда, Руни истеъфога чиқарилган Рафаэль Бенитесдан кейин "Эвертон"ни бошқаришга асосий номзод бўлиб турибди.
"Руни "Эвертон"ни бошқаришга тайёр эмас. Мураббийлик маҳоратини ошириш учун унга бироз вақт керак.
У ўзига кўпроқ вақт бериши керак, акс ҳолда, Руни бундай имкониятга қайта эга бўлмаслиги мумкин. Уэйн буни ҳисобга олиш керак.
У мураббийлик фаолиятини энди бошлади ва "Дерби"да яхши иш олиб бормоқда. Бироқ, у ўзи ишини янада мукаммаллаштиришни, кучли жамоаларда ишлашдан олдин янада тажриба ортириб олишини маслаҳат бераман.
У жуда ёш мураббий, яқинда унинг ўзи футбол ўйнаб юрганди. Агар у шу тарзда ишлашда давом этса, келажакда кучли жамоаларни бошқариш имкониятига эга бўлади, қолаверса, у Премьер-Лигада машҳур номга эга", — Сильвестрнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Daily Mail.