Россиянинг "Зенит" клуби ҳужумчиси Сардор Азмун ёзда жамоани тарк этади.
Эронлик ҳужумчи Германиянинг «Байер» клубига эркин агент сифатида кўчиб ўтади ва 2027 йилнинг ёзигача шартнома имзолайди.
27 ёшли Азмун Санкт-Петербургликлар билан шартномани узайтирмасликка қарор қилди.
У «Зенит» таркибида 79 та учрашувда майдонга тушиб, 52 та гол киритди. Уч марта Россия чемпиони, икки марта Россия Суперкубоги ва бир марта Россия Кубогини қўлга киритди.