"Манчестер Сити" ҳимоячиси Эмерик Ляпорт АПЛ доирасида "Саутгемптон" (1:1) жамоасига қарши бўлиб ўтган ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз жуда яхши ўйнадик ва ғалабага ҳақли эдик. Агар биз биттадан ортиқ гол киритмасак, у ҳолда ғалаба қозонишимиз қийин бўлади. "Саутгемптон"да ажойиб таркиб ва кичкина майдон бор, шу сабабли, бироз қийинчиликка дуч келдик. Биз диққат-эътиборимизни жамлаб олишимиз керак ва олдиндаги ўйинларга жиддий тайёргарлик кўришимиз керак", - Ляпортнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sports.