"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду Англия чемпионатининг 23-тури доирасида бўлиб ўтган "Вест Хэм"га қарши ўйин (1:0) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
"АПЛдаги танаффус олдидан яна бир муҳим ғалабани қўлга киритиб, ўз мақсадимиз сари яна бир қадам ташладик. Йўл ўнқир-чўнқир ва тўсиқларга тўла, аммо биз якдилмиз ва фанатлар биз билан фахрланишлари учун сидқидилдан ишлаймиз! Олға, "иблислар"! — дея ёзди Роналду инстаграм орқали.