“Бавария” президенти Герберт Хайнер клуб “Барселона” яримҳимоячиси Френки де Йонгга қизиқиш билдираётгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди.
“Бизда жуда кучли жамоа бор ва мен қишда кимнидир сотиб олишимиз учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман.
Биз Никлас Зюлега янги шартнома таклиф қилдик. Ҳозирча ундан жавоб кутиб турибмиз ва ҳамма нарса унга боғлиқ”, - дейди Хайнер
Шунингдек, аввалроқ “Челси” де Йонгнинг трансфери бўйича “Барселона”га таклиф бермагани ҳақида хабар берилганди.