«Милан» директори Паоло Малдини клуб ҳимоячи Тео Эрнандес билан шартномани узайтиришини маълум қилди.
«Тео Эрнандес яқин кунларда клуб билан шартномасини узайтиради. Биз келишувга эришдик – унинг агенти билан учрашиш ва барча ҳужжатларни имзолаш қолди холос», - дейди Малдини.
Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, миланликлар Тео билан беш йиллик шартнома имзолайди ва бу яқин орада эълон қилинади.