Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Хамес ҳар жиҳатдан тезкор

Баҳо:
+ | -

Хамес Родригес Қатарда юрак хуружига учраган футболчи ҳаётини сақлаб қолишда жонбозлик кўрсатиб, қаҳрамонга айланди. Колумбиялик 30 ёшли футболчи айни пайт «Юлдузлар лигаси»да «Ар-Райян» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. «Реал»да кутилган мақомга эришолмаган футболчи бу жамоа сафига 2021 йилнинг сентябрь ойида қўшилди. Бунга қадар эса «Эвертон»да маълум вақтни самарасиз ўтказганди.

Хамес Осиё футболида бирин-кетин алоҳида воқеалар билан кўзга ташланди. Тўғри, аввалига ёқимсиз лавҳа сабаб: ўйинлардан бирида сариқ карточка туфайли ҳакамга ташланди ва бунинг оқибатида майдондан четлатилди. Боз устига, кийиниш хонасига йўл олишидан олдин реферига қараб, унга истеҳзо билан чапак чалди, яна эгнидаги футболкани йиртиб ташлади.

Энди эса ҳамма Хамес Родригес шарафига қарсак чал-япти. Фарқи шуки, бу истеҳзоли эмас, самимий олқиш. Биринчидан, колумбиялик легионер «Ар-Райян»нинг «Ал-Вакра»га қарши ўйинида «дубль» қайд этди ва жамоаси 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчидан, майдонда ҳар жиҳатдан тезкор эканлигини намойиш этди:

* Биринчи бўлимда рақиб жамоа футболчиси Усмон Кулибали тўсатдан дарвоза олдида майдонга қулади.

* Хамес Родригес ҳаммадан олдин ёрдамга шошилиб, футболчининг бошини ростлади - нафаси бўғилиб қолмаслиги учун. Кейин шифокорлар келишди.

* Клуб шифокори Хамес жуда муҳим ҳаракатни тўғри амалга оширганини алоҳида таъкидлади. Унинг айтишича, футболчи ҳушидан кетган, юрак уриши заифлигидан зўр­ға нафас олган.

Учрашувдан сўнг шифокорлар Кулибали юрак хуружига учраганини тасдиқлашди, айни пайт унинг аҳволи барқарор эканлиги айтилмоқда. Ёқимсиз ҳолат ортидан шанба куни бошланган ўйин 1:0 ҳисобида тўхтатилди ва душанба оқшоми давом эттирилди. Диққатга сазовор томони, шанба куни халоскор ролида кўринган Хамес учрашув давомида қандайдир 3 дақиқа оралиғида 2та гол урди. Колумбиялик футболчи шу ишлар ортидан «Инстаграм» тармоғида мақтовларга бурканди ва атиги 2 кун ичида 600 мингдан кўп «лайк» йиғди.

* Душанба кунги ўйин олдидан жамоалар футболчилари майдонга Кулибали ёзуви туширилган формада тушишди.

* «Ар-Райян» «Юлдузлар лигаси» турнир жадвали 8-поғонасида бормоқда.

* Хамес Родригес жорий мавсум 7та ўйинда иштирок этиб, «Гол+пас» тизими бўйича 7 очко тўплади (3та гол ва 4та самарали узатма).

* «Ар-Райян» ва Хамес Родригес ўртасидаги шартнома 2024 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:30, 25.01.2022.
Ўқилди: 4085 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.