Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

Манба: Роберто Манчини — «Манчестер Юнайтед»ни бошқариш учун асосий номзод

Баҳо:
+ | -

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини «Манчестер Юнайтед»ни бошқариши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо айтиб ўтди.

«Кўрамиз, Роберто Манчини билан вазият қандай ривожланади. У Италия терма жамоаси билан банд, аммо март ойида ЖЧ-2022 плей-офф ўйинларидан кейин нима бўлишини кўрамиз. У асосий номзодлардан бири бўлиши мумкин. У бир кун келиб Премьер-лигага қайтишни хоҳлашини айтганди. Мен унинг исмини асосий даъвогарлар рўйхатига киритган бўлардим», деди Романо Рио Фердинанднинг FIVE кўрсатувида.

Манчини Италия терма жамоасини 2018 йилдан буён бошқариб келмоқда. 2009—2013 йилларда у «Манчестер Сити» бош мураббийи бўлган ва у билан бирга Премьер-лига чемпионлиги, ҳамда Англия кубогини қўлга киритган.

2022 йилнинг март ойида Италия терма жамоаси ЖЧ-2022да ўйнаш учун саралашнинг плей-офф босқичида иштирок этади. 

Киритилди: 05:06, 26.01.2022.
Ўқилди: 2167 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик