Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

«Интер» мухлислар «Милан дерби»сига бойкот эълон қилмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Интер» мухлислар гуруҳи «Curva Nord» Италия чемпионатининг 24-туридан ўрин олган «Милан»га қарши ўйинни бойкот қилмоқчи эканлигини маълум қилди. Бойкотга Италияда коронавирус билан боғлиқ муаммо туфайли стадионга мухлисларни киритмаслик қоидалари сабаб бўлди. Ультрас (мухлислар гуруҳи - таҳрирят) ўйинда байроқлар ва баннерлар билан ўз севимлиларини қўллаб қувватлашни исташмаяпти. 

«Милан дерби»си 5 февраль шанба куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 22:00да бошланади.

Football Italia нашри хабарига кўра, стадионни 50 фоизгача тўлдириш мумкин бўлади. Клуб мухлислари эса ўйинга барчанинг ташриф буюриши учун этарли эмас деб ҳисобламоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Интер» А серия турнир жадвалида 53 очко билан биринчи ўринда, «Милан» эса 49 очко билан учинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 06:20, 26.01.2022.
Ўқилди: 1872 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик