Бизга маълум бўлишича “Насаф” делегацияси эртага эрталаб 9.00 да чартер рейс билан Қарши-Доха (Қатар) авиайўналиш бўйича Доха шаҳрига учиб кетишди.
Хабарингиз бор “Насаф” клуби 3 апрел куни Дохада ОЧЛ 3-турида Қатарнинг “Ар-Райян” клубига қарши майдонга тушишади.Делегация ушбу ўйин тугаши билан яна Доха-Қарши авиайуналиши бўйича чартер рейс орқали Қаршига учиб келишади.Делегация таркиби бўйича бизда ҳали аниқ маълумотлар йўқ.Биз воқеалар ривожини кутиб қоламиз ва бу ҳақда Сиз азиз мухлисларга сайтимиз орқали тезкор маълумот етказишга ҳаракат қиламиз.
Ар-Райян” - “Насаф” ўртасидаги учрашув Қатар пойтахти Доха шаҳридаги “Ахмад Бин Али Стадиум” да бизнинг вақт билан 20:30 да бошланади.Бизнинг вақт билан Доха шаҳри вақти 2 соатга фарқ қилади яъни бу пайт Дохада вақт 18:30 бўлади.
Биз мухлислар севимли жамоамизга оқ йўл тилаган ҳолда ушбу ўйинда каттадан-катта муваффақиятлар тилаб қоламиз ва умид қиламизки жамоамиз биз мухлисларни ижобий натижа билан хурсанд қилишади.
ОЛҒА "АЖДАРЛАР"!