Таниқли журналист, спорт шарҳловчиси Даврон Файзиев МЮ ҳужумчиси Энтони Марсьялнинг "Севилья"га кўчиб ўтгани ҳақида фикр билдирди.
"Энтони Марсьяль расман "Манчестер Юнайтед"дан "Севилья"га мавсум охиригача ижарага ўтди. 26 ёшли франциялик ҳужумчи учун Андалусия клуби 5 млн евро тўлайди. Марсьяль 22-рақамни танлади.
Хабарларга кўра, Энтони Англиянинг бир қатор клубларининг таклифларини рад этиб, "Севилья"га ўтмоқчи бўлган. Бу клуб спорт директори Рамон Мончи эффекти.
Энтони бу мавсум АПЛда 8 ўйинда 1 дона гол урди. Захира футболчиси даражасида эди. "Севилья" эса "Реал" билан чемпионлик пойгасида савияли футболчиларга муҳтож. Орада бир Шомуродовга ҳам қизиқаётгани ҳақида хабар чиққанди", - деб ёзди Файзиев.