"Барселона" ўзининг америкалик ўнг қанот ҳимоячиси Сержиньо Дест бўйича қарор қабул қилди, дея хабар берди "Marca".
Унга кўра, каталонияликлар раҳбарияти жамоа бош мураббийи Хави билан учрашувда ҳимоячига камида ёзгача имкон беришини келишиб олди. Энди футболчи жамоада қолади.
Аввалроқ 21 ёшли АҚШ терма жамоаси аъзосига "Челси" жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар чиққан эди. Трансфермаркт портали "Барселона" билан 2025 йилгача шартномаси бор футболчини 18 миллион еврога баҳолаган.