Россиянинг «Зенит» клуби матбуот хизмати нима учун жамоа ҳужумчиси Сардор Азмунни Эрон терма жамоаси ихтиёрига қўйиб юбормаганига ойдинлик киритди.
«Сардор Азмун учун терма жамоага чақирув ФИФА томонидан белгиланган муддатдан кечроқ келди, бундай вазиятда сўнгги қарорни қабул қилиб клуб ихтиёрида қолади.
Функционал ҳолати туфайли Азмун ўқув йиғин-машғулотларининг кўпроқ қисмини ўтказиб юборди. У «Зенит» футболчиси ва мураббийлар штаби жамоанинг манфаатларини ўйлаб қарор қабул қилди», – дейилади «Зенит»нинг расмий баёнотида.
"Зенит" ўз позицияси бўйича аллақачон ФИФАни бохабар қилган.