Ўзбекистон бокс федерацияси расмий "Telegram" каналининг хабар беришича, юртимиз яна бир йирик бокс оқшомига мезбонлик қилади.
28 январь куни соат 17:00да Тошкент шаҳридаги "Универсал" спорт саройида профессионал бокс кечаси ташкил этилади. Кечанинг марказий жангида япониялик Севонрец Оказава рингга кўтарилади, дейилган хабарда.