Кириш Регистрация
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри 3-2 Аталанта
27/04 23:45 Лацио 3-3 Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Бокс: Беш нафар қизимиздан тўрттаси Осиё чемпионига айланди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, бугун Тошкентда давом этаётган бокс бўйича У-22 ёш тоифасидаги эркаклар ва аёллар ўртасида Осиё финалига баҳслари ўз-ўзидан етади. Мусобақанинг сўнгги кунида 5 нафар қизимиз олтин медаллар учун рингга кўтарилди.

Жумладан, -48 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Фарзона Фозилова тожикистонлик Сумая Қосимовага қарши рингга кўтарилди ва терма жамоамизга биринчи олтин медальни тақдим этди.

-50 кг вазн тоифасидаги боксчи қизимиз Сабина Бобоқулова эса Шри-Ланка вакиласига қарши кечган жангда муддатидан аввал, қайси раунддаёқ ғалабани нақд қилди.

-52 кг вазн даражасида яна бир вакиламиз Феруза Казакова японлик Ринка Киношитага ҳеч қандай имкониятлар қолдирмади.

Ниҳоят -63 кг вазнли боксчимиз Моҳинабону Абдуллаева мўғулистонлик рақибасини мағлуб қилди ва терма жамоамиз ҳисобига тўртинчи олтин медальни қўшиб қўйди.

Фақат, финал жангларида қатнашган ҳамюртларимиздан -54 кг вазнда Нигина Ўктамова бошқа бир мўғулистонлик боксчи қизга имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медаль билан чекланди.

Манба: minsport.uz
Киритилди: 19:25, 29.01.2022.
Ўқилди: 1306 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик