Англия премьер-лигасининг навбатдаги турида "Сандерленд" жамоасига қарши кечган ва 3:3 ҳисобида дурранг билан якунига етган учрашувдан кейин, "Сити"нинг ечиниш хонасида яна бир можароли ҳолат кузатилган.
Ўша вазиятнинг тафсилотлари орадан икки кун ўтгач матбуотга ошкор бўлди.
Premiership расмий сайтида чиққан маълумотларга таянадиган бўлсак, "Сити"нинг жанжалкаш ҳужумчиси ўйин тугагач, жамоанинг ечиниш ҳонасида ҳам тўполон кўтарган.
Эсингизда бўлса, "Сандерленд"га қарши баҳснинг иккинчи бўлимида Балотелли ҳамда Коларов жарима тўпини ким тепишини келиша олмай қолган ва бу вазият жуда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлганди.
Ўйин якунига етгач, ечиниш ҳонасида италиялик ҳужумчи ўша вазият ойдинлик киритиб олиш учун, Александр Коларов ҳамда Яҳё Турелар билан даҳанаки жангни бошлаб юборган. Вазиятни юмшатиш учун етиб келган Коло Туре ўзининг укасини орқага тортган ва Балотелли билан муштлашиб кетишига сал қолган.
Жамоа бош мураббийи етиб келгунича, футболчилар куч билан Балотеллини ечиниш ҳонасидан чиқариб юборишган.
Жамоа расмийлари бу ҳолат юзасидан матуботга маълумот беришдан ўзларини олиб қочишмоқда. Аммо ушбу хабарни, клуб расмийларидан бири рост эканлигини, Балотелли машмашаси кутилганидан ҳам тобора авж олиб бораётганидан клуб ҳавотирда эканлигини айтиб ўтган.