Кириш Регистрация

Дзюдо жамоамиз йилнинг илк турнирини олтин медаль билан якунлади

Баҳо:
+ | -

Португалиянинг Алмада шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при сериясига кирувчи мусобақа ўз якунига етди. Унда иштирок этган терма жамоамиз 1 та олтин медаль билан турнирни якунлади.

Биз учун Муроджон Йўлдошев ушбу мусобақа қаҳрамонига айланди. -73 кг вазн тоифасида иштирок этган полвонимиз ғалаба йўлида Финляндия, Нидерландия, Грузия, Мўғулистон ва Испания мамлакати вакилларини мағлубиятга учратди. Ушбу ғалаба унга жаҳон тасниф жадвали учун 700 очко тақдим қилади.

Мусобақада иштирок этган бошқа вакилларимиз медаллар учун курашни эрта якунлаган бўлсаларда қимматли рейтинг очколарини жамғаришди. Медаллар жамғариш бўйича кучли учлик қуйидагича кўриниш олди:

1. Жанубий Корея (4-1-4)
2. Нидерландия (2-1-1)
3. Португалия (2-0-2)

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 10:40, 31.01.2022.
Ўқилди: 1134 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9079]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6595]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5468]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3791]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3597]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2649]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2427]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2386]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2383]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2322]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик