Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

«Бунёдкор» - ОЧЛдаги энг интизомли жамоа

Баҳо:
+ | -

2012 йилги Осиё Чемпионлар лигасининг 3-тур учрашувларидан олдин ортга назар ташлаб, дастлабки иккита турга оид баъзи бир статистик маълумотларга эътиборингизни тортмоқчимиз.

- “Бунёдкор” Лиганинг гуруҳ босқичида тўп сураётган 32 қатнашчи орасида ҳали бирорта ҳам огоҳлантириш олмаган икки клубнинг биридир. Шунингдек, “Ал-Райян” (Қатар) ҳам ўз ҳисобида биронта ҳам карточкага эга эмас.

- Фозил Мусаев (“Насаф”) ҳозирча Лигадаги энг тез гол муаллифи бўлиб турибди: у “Ал-Жазира” (БАА) дарвозасини 2-дақиқадаёқ ишғол этганди.

- “Аделаида Юнайтед” (Австралия) киритган барча 4та гол жамоанинг ҳимоячилари ҳисобида.

- “Гамба Осака” (Япония) ҳали бирорта ҳам гол ура олмаган ягона клуб.

- Аксинча, “Истиқлол” (Эрон) ҳали гол ўтказмаган ягона жамоа.

- Иккита тур давомида битта автогол қайд этилган: Сами Рубаия (“Ал-Жазира” БАА) - “Насаф” билан Қаршидаги ўйинда.

- Энг кўп мухлис “Пирузи” (Эрон) - “Ал-Шабаб” (БАА) 6:1 ўйинига келган. “Озоди” стадионига 2-турнинг бу баҳсида 82700 томошабин тушди.

- Саралаш босқичини ҳам қўшиб ҳисоблаганда, ўзбекистонлик реферилар бу йилги Лигада 5та учрашувни бошқаришди: В.Коваленко - 3та, Р.Эрматов - 2та.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 11:54, 03.04.2012.
Ўқилди: 6314 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик