Бразилиялик ҳимоячи Фелипе "Атлетико"даги фаолиятини давом эттиради, дея хабар берди "Mundo Deportivo" нашри.
Хабарларга кўра, клуб ва футболчи жорий мавсум якунида нихоясига етадиган шартномани 2 йилга узайтириш бўйича келишувга эришган. Яқин орада расмий хабар эълон қилинади.
32 ёшли футболчи Ла Лигада 14 ўйинда майдонга тушиб, 2 гол ва 1 голли узатмани амалга оширди.