"Рома" спорт директори Тиаго Пинто ҳужумчи Тэмми Абрахамнинг "Челси"га қайтиши мумкинлиги ҳақидаги саволларга жавоб берди.
"Ха, Абрахамнинг шартномасида қайта сотиб олиш шарти бор, аммо у келаётган ёзда амал қилмайди. Бизда ҳавотир йўқ. Барчамиз Тэммидан мамнунмиз, у жамоада ажойиб ишлар қиляпти", - деди мутахассис.
Маълумот учун, "Челси" Абрахамни 2023 йилнинг ёзида 80 миллион евро эвазига қайта сотиб олиши мумкин.