"Бунёдкор" клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов "Гамба Осака"га қарши ўйин ҳақида фикр билдирар экан жамоаси бу мағлубиятга муносиб эмаслигини таъкидлаб ўтди.
«Умуман ўйин қизиқарли кечиши кутгандим. Бу тахмин ўзини оқлади. Биз бугун яхшироқ футбол кўрастиш учун ҳаракат қилдик. Шунга яраша имкониятлар ҳам бўлди. Аммо бу имкониятлардан вақтида фойдалана олмадик. "Гамба" биринчи голни урганидан кейин эса олдинги ўйинимизни кўрсатишимиз қийин бўлди».
«Иккинчи голдан кейин футболчиларимиз анчагина иштиёқларини йўқотишди. Учинчи гол эса футболчиларимиз ишончини буткул «синдирди».
«Бугунги ғалаба билан "Гамба Осака" клубига чин дилдан табриклайман лекин шуни айтишим керакки, биз бу ўйинимиз билан бугунги учрашувда мағлуб бўлмаслигимиз керак эди», дея гапириб ўтди Қосимов.